16 Ноябр 2023 йил
2312
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманидаги ўзгалар парваришига муҳтож якка –ёлғиз нуронийлар ҳолидан хабар олди
Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тиббий ижтимоий хизматларни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.
Айниқса, ўзгалар парвариши ва кўмагига муҳтож фуқаролар, ёлғиз қариялар, нафақахўр ва ногиронларга ёрдам кўрсатиш, улар ҳолидан хабар олиш, ғамхўрлик қилиш, давлат қарамоғига олиб, моддий-маънавий кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бошқарма бошлиғи бошчилигидаги масъуллар Шофиркон туманида истиқомат қилувчи бир қатор ўзгалар кўмагига муҳтож қариялар хонадонларида бўлишди.
Жараёнда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ётиб қолган, кекса фуқаролар билан суҳбатлашди, мурожаатларига қулоқ тутди, уларга сиҳат-саломатлик тилади.
Шунингдек, "Саҳоват ва кўмак" маблағлари ҳисобидан нуронийларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.