17 Январ 2024 йил 2210

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Бухоро шаҳрида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Унда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ раҳбарияти ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Бунда, ўтган 2023 йил ҳамда жорий йилнинг биринчи ўн кунлигида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари батафсил таҳлил қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган манзилли ишлар белгилаб олинди.

Ўтган ҳисобот йилида Бухоро шаҳрида жиноятчиликни олдини олиш борасида йўл қўйилган тизимли камчиликлар, маҳаллаларда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида барча соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимларининг ҳар биридан ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги кечиктириб бўлмас тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатишлари талаб қилинди.

Text to speech