17 Ноябр 2023 йил 2413

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг Когон ва Бухоро шаҳри ҳамда Когон ва Қоровулбозор туманлари фуқаролари учун суд-ҳуқуқ масалаларига бағишланган оммавий сайёр қабули ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғи асосида фуқаролардан келиб тушаётган суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатларни аҳоли билан бевосита ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва қонуний ҳал этиш мақсадида ташкил этилган қабулда фуқароларнинг 10 дан ортиқ турли мазмундаги мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса қолган мурожаатлар муддат талаб этганлиги сабабли масъулларга йўналтирилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech