16 Июл 2024 йил 1379

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари ички ишлар органлари томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширилган иш натижаларини ҳам танқидий муҳокама қилди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов шаҳар ва туманларга бориб, ҳудудий ички ишлар органларининг 6 ойлик иш натижаларини муҳокама қилиб келмоқда.

Бугун ҳам бошқарма бошлиғи, вилоятнинг учта ҳудуди, Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманларида бўлди.

Ушбу туманларда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар, шунингдек, мазкур ҳудудий ички ишлар органларининг бошлиқлари ҳамда барча шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг ярим йиллик ҳисоб даврида амалга оширган ишлари, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни муҳокама қилди.

Муҳокамаларда юқорида айтиб ўтилган асосий масалалардан ташқари шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш борасида йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар ҳам бирма бир таҳлил қилинди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилишларида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, мутасаддиларнинг иш натижалари бирма-бир кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган бир қатор раҳбарлар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Якунда, муҳокама қилинган ушбу ҳудудларда келгуси чорак давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг манзилли ижросини таъминлаш, айниқса қизил тоифали маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида олиб борилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни жадаллаштириш, бундан ташқари, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликка риоя қилиш, бунда ўрта бўғин раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш борасида ўзининг бир қатор тавсия, кўрсатма ва топшириқларини берди.

Бу каби муҳокама йиғилишлари давом этмоқда.

Text to speech