Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олди
Юртимизда кекса авлод вакилларига ҳурмат кўрсатиш, нуроний ва фахрийлар ҳолидан хабар олиш яхши анъанага айланган. Сабаби, бугунги тинч ва осуда кунларимиз, фаровон турмушимиз уларнинг машаққатли меҳнати ва букилмас иродаси эвазига бунёд бўлган.
Айни шу эзгу мақсадларда, бугун, 24 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Вобкент туманида умргузаронлик фахрийлар хонадонларига бориб уларнинг ҳолидан хабар олди.
Биринчи манзил: Вобкент туманининг Вобкент маҳалласида яшовчи истеъфодаги майор Бозор Рамазоновнинг хонадони бўлди. У 1977 йилдан 1997 йилга қадар ички ишлар органларида самарали меҳнат қилган. Бошқарма бошлиғи Бозор Рамазонов билан суҳбатда унинг яшаш шароити, саломатлиги ҳамда муаммоларини ўрганди.
Вобкент туманининг Дўстлик маҳалласида яшовчи истеъфодаги майор Собир Артиков ҳам ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб юртимиз тинчлиги, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Бошқарма бошлиғи Собир Артиков хонадонида бўлганида унинг хизмат йилларидаги машаққатлари, ўтган давр билан бугунги кун ички ишлар органларига яратиб берилган шароитлар хусусида ҳам суҳбатлашиб, бир қатор таклиф ҳамда тавсияларини олди.
Ўрганиш давомида аниқланган нафақадаги ходимларнинг мавжуд муаммолари, уларнинг саломатлигини тиклаш ва бошқа шахсий мурожаатлари юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ва соҳавий хизматлар раҳбарлари томонидан ички ишлар органларининг фахрийлари ҳолидан хабар олиш, уларнинг оилавий шароитини ўрганиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлар давом этади.