23 Декабр 2024 йил 2285

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида келгуси 2025 йилда Бухоро шаҳрида криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан амалга ошириладиган ишларнинг йўл харитаси муҳокама қилинди

Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар бошлиқлари ҳамда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ раҳбарияти иштирок этди.

Дастлаб, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Рустам Юсупов шаҳар ҳудудида келгуси йилда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликликлар профилактикасини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган кенг кўламли чора-тадбирлар хусусида ишлаб чиқилган йўл харитасини тақдимот қилиб, ўз ахборотини берди.

Жараёнда йўл харитаси юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда соҳавий хизматлар раҳбарларининг таклиф ҳамда тавсиялари ҳам тингланди.

Бошқарма бошлиғи йўл харитасини энг аввало илмий ёндашув, чуқур таҳлил асосида яна бир бор кўриб чиқиш, инновацион технологиялар ривожланиб бораётган бугунги глобаллашув жараёнида ҳар бир йўналишларни рақамлаштиришга эътибор қаратиш, хориж тажрибаларига асосланган янги назорат тизимларидан кенгроқ фойдаланиш хусусида ўзининг бир қатор тавсияларини берди.

Шунингдек, Бухоро шаҳрининг мамалакатимизнинг тарихий масканларидан бири эканлигини, миллионлаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришини инобатга олган ҳолда ҳудудда жиноятчиликни олдини олиш мақсадида аввало тааллуқли ташкилотлар вакиллари, кенг жамоатчилик билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳар бир маҳалалар, ҳудудий ички ишлар бўлимлари кесимида ишлаб чиқилган йўл хариталарда бугунги кўтарилган ҳар бир масалани батафсил кўрсатиб, ечими юзасидан аниқ чора тадбирлар белгилаш лозимлигини уқтириб ўтди.

2025 йилда вилоятда жиноятларни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир йўл хариталар барча маҳаллалар, ҳудудий ички ишлар бўлимлари ҳамда соҳавий хизматлар кесимида ишлаб чиқилмоқда.

Text to speech