Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Тиббиёт бўлими Тўдакўл реабилитация маркази фаолияти билан танишди
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоят Ички ишлар бошқармасига қарашли бир қатор соҳавий хизматларнинг таркибий тузилмаларига бориб, иш самарадорлигини яхшилашга доир ўрганишлар олиб бормоқда.
Шу маънода бугун, бошқарма бошлиғи Ички ишлар бошқармаси Даволаш профилактикаси муассасалари Тиббиёт бўлими Тўдакўл реабилитация маркази фаолияти билан танишди.
Марказда бўлган бошқарма бошлиғи дастлаб, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг даволанишлари учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат махсулотлари ва дори-дармон таъминоти, беморларга тиббий ва персонал хизмат кўрсатиш сифати билан танишди.
Жараёнда тиббиёт ходимларнинг кундалик иш фаолияти, муаммолари ва уларнинг ечими бўйича таклифлари ҳам ўрганилиб, марказда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини оширишга доир ўзининг бир қатор тавсияларини билдириб, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида қўшимча топшириқлар берди.