Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилган Ғиждувон туманининг "Кўлижаббор" маҳалласида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" дастури доирасидаги ишлар бошланди
Дастлаб, маҳалла ҳудудида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш мақсадида ҳудудга бириктирилган тегишли ташкилот ва корхоналар вакиллари иштирокида йўриқнома ўтказди.
Унда Президент Администрацияси масъуллари, ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, туман сектор раҳбарлари, вилоят 3-сектор штаби аъзолари, тегишли корхона ташкилот ва идоралар вакиллари ҳамда маҳаллар "еттилиги" иштирок этишди.
Бунда, "Кўлижаббор" маҳалласида йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини яхшилаш, аҳоли саломатлигини асраш мақсадида хонадонма-хонадон юрган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиш зарурлиги тўғрисида топшириқлар берилди.
Аҳоли билан бўлган суҳбатда уларнинг дарду-ташвишлари, муаммолари тингланиб, маҳалла аҳлининг мурожаатлари таклифларидан келиб чиқиб бу борадаги ишлар суратини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, пировардида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кераклиги борасида тегишли мутасаддиларга манзиллари аниқ қилиб белгиланган топшириқлар берилди.