15 Ноябр 2023 йил 1824

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманининг "Қуйи Чуқурак" маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

"Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлган вилоят 3-сектор раҳбари йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини, хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Маҳалладаги кўча ва хонадонларни обод қилиш, аҳоли учун қулай дам олиш масканларини яратиш, болажонлар учун ўйингоҳларнинг ташкил этилиши жараёнлари ҳам кўздан кечирилди.

Бошқарма бошлиғи ҳудудда жойлашган 33-умумтаълим мактабининг спорт майдончасида югуриш йўлакларини ташкил этиш, ёшларнинг маънавий ва маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган истироҳат боғи лойиҳаси юзасидан ўз тавсияларини берди.

Text to speech