22 Феврал 2024 йил 2439

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Ғиждувон тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган коррупциоген ҳолатларга барҳам беришга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди

Бугун, 22 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов томонидан Ғиждувон тумани ички ишлар органлари шахсий таркибининг ҳар бири билан хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, тизимда турли коррупциоген ҳолатларни олдини олиш, мурожаатлар билан ишлашда сансоларликка йўл қўймаслик, таъмагирлик ва бошқа шунга ўхшаш салбий ҳолатларни олдини олишга бағишланган юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Бунда, ўтган ҳисобот йили ва шу йилнинг ўтган даври мобайнида туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт шароитлари кенг муҳокама қилинди.

Келгусида туман ИИБ шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашишнинг замонавий усул ва услубларини жорий қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказиладиган хизмат текширувларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, уларнинг ҳар қандай мурожаатлари юзасидан сансоларликка йўл қўймасдан, тез ва сифатли текширувни ўтказиб, белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали мурожаатнинг натижасини маълум қилишнинг қатъий талабларига риоя қилиниши юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

Text to speech