Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов ҳузурида муҳокама йиғилиши ўтказилди
Видеоконференцалоқа тизими асосида ўтган йиғилишда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.
Танқидий таҳлилий-тарзда ўтган муҳокамада:
-жорий йилнинг 15 кунида содир этилган жиноятлар таҳлили;
-олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар айниқса ўғрилик жиноятларини олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
-муқаддам судлаган, пробация назорати остидагилар, профилактик ҳисобда турганлар билан ишлаш;
-кундузги ҳамда тунги патруллик йўналишларининг кунлик дислокацияларининг қай даражада ташкил этилганлиги, таҳлил ва кундалик вазиятга қараб қайта тақсимот қилиш;
-"Хавфсиз тун" тезкор тадбирини ўтказиш;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, айниқса, қотиллик, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ, оила турмуш доирасидаги, оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш;
-оилавий низоларни ҳал этишда "Вобкент тажрибаси" асосида кундалик муҳокамаларни ўтказиш;
-уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тезкор ҳамда профилактик тадбирларни кучайтириш;
-кибержиноятчиликни олдини олишга доир тарғибот тадбирларини кучайтириш;
-пластик карта билан боғлиқ ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини олдини олишга доир "хонадонбай" ва "фуқаробай" тизим асосида тарғибот ҳамда тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали аҳолининг кибергигиена бўйича саводхонлигини ошириш;
-"маҳаллабай" ва "соҳабай" тартибда жиноятларнинг муҳокамасини ташкиллаштириш ва келгусида жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини олиб бориш;
-Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси негизида ташкил этилган ва бугунги кунда тест режимида ишлаётган "Қалқон" кузатув марказидаги ишларни ишларни якунига етказиш ва янада такомиллаштириш бўйича берилган топшириқларнинг ижроси;
-аҳолининг муқобил электр энергияси манбаларидан, жумладан, қуёш панелларидан фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тарғибот тадбирларни янада жадаллаштириб, манзилли ишларни кучайтириш;
-ҳудудлар бўйлаб замонавий видеокузатув камераларини ўрнатиш ва марказга интеграция қилиш;
-мавжуд камераларни тафтишдан ўтказиш ва носозларини замонавий камераларга ўзгартириш;
-қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича ишларни кучайтириш;
-очилмаган жиноятларни фош этиш;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш ва якуни бўйича қонуний қарорларни қабул қилинишини таъминлаш;
-"E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаган ҳолда ҳал этиш;
-узоқ муддатга кетган, келганлар ва уларнинг оила аъзолари билан манзилли ишлаш;
-ҳар бир соҳавий хизматни рақамлаштириш, тизимга инновацион технологияларни жорий этиш;
-ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш;
-кадрларни жой-жойига қўйиш, ўқитиш, касбий, жанговар, жисмоний тайёргарликларини ошириш;
-ходимларнинг мавжуд муаммоларини "ходимбай" тизим асосида ўрганиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ҳар бир топшириқни белгилаб берилган санада бажариб ахборот бериш, бунда раҳбарлар қўл остидаги шахсий таркибнинг кундалик вазифаларини тўғри тақсимлаган ҳолда назорат қилишлари юзасидан кўрсатмалар берилди.