Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоят ҳудуди бўйлаб "Президент арчаси" тадбирлари ўтказилаётган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш борасида ўрганишлар олиб бормоқда
Бугун бошқарма бошлиғи, Жондор, Қоракўл ҳамда Олот туманларида ўрнатилган "Президент арчаси" атрофида хавфсизликнинг таъминланганлиги, қўриқлаш ҳамда жамоат тартибини сақлашга оид масалаларни кўздан кечириб, хизматга жалб этилган ходимларга қўшимча йўриқномалар берди.
Жараёнда фуқаролар билан мулоқотда хуш муомала бўлиш, хизмат интизоми ҳамда қонунийликка қатъиян риоя қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи ҳудудий ички ишлар орларида бўлиб, Навбатчилик қисмида юритилаётган китобларда қайд этилган ариза ва хабарларнинг бугунги кундаги ҳолати, мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган тизимли муаммоларни ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Тезкор-тергов гуруҳига жалб этилган ходимлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, ички ишлар бўлимлари Навбатчилик қисмига келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан ўз вақтида ҳодиса содир бўлган жойга етиб бориш, фуқароларнинг мурожаатларини тўлиқлигича ўрганиб, тегишли терговга қадар текширув ҳаракатларини сифатли амалга оширишлари юзасидан ўзининг топшириқларини берди.
Ушбу жараёнда фуқароларнинг бўлимга олиб келиниши, суриштирув ва тергов хоналарининг зарурий техник ва видеокузатув мосламалари билан жиҳозланганлиги, суриштирув жараёнлари ва тезкор-тергов гуруҳига жалб этилган ходимлар билан хизмат вазифалари юзасидан савол жавоблар ўтказди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу каби ўрганишлари давом этмоқда.