Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Китоб - инсон маънавияти пойдевори” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди
Маърифат дарсида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда шахсий таркиб иштирок этишди.
Мавзу юзасидан Бухоро давлат университети ижтимоий- сиёсий фанлар кафедраси доценти Анвар Ширинов маъруза қилди.
Машғулот давомида нутқ сўзлаган Бошқарма бошлиғи ўз сўзида китоб инсон маънавиятини асоси эканлигини алоҳида таъкидлаб, ички ишлар органлари ходимлари доимий равишда китоб мутолаа қилишлари, ўз билимларини мустаҳкамлаб боришлари зарурлигини айтиб ўтди.
Машғулот давомида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётида юз берган янгиликлар шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Шунингдек, шахсий таркиб томонидан хизмат интизоми ва қонун талабларига риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ва порахўрликка йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Шу билан бирга, Ички ишлар бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғининг Юридик масалалар бўйича ўринбосари подполковник Илҳом Носиров томонидан Ички ишлар вазирлигининг "Ички ишлар органларида ички идоравий ҳужжатларни тайёрлаш, келишиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги" Низомнинг мазмун-моҳияти ҳамда қонунчиликка кирилган ўзгаришлар хусусида маълумотлар берилди.
Маърифат дарси якунида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлари тантанали равишда топширилди.