Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинган йиғилишда, самарали хизмат қилган ходимлар рағбатлантирилди
Одатдагидек, бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган таркибда юқоридаги масалалар, шунингдек, ҳафта давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳам муҳокама қилинган тезкор йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган йиғилишда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар ва ўрта бўғин раҳбарлари ва барча ходимлари, видеоконференцалоқа тизими асосида барча ҳудудий ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида "Юртим тарихини ўрганаман" мавзусида машғулот ўтказилди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 4 ойи 18 куни мобайнида содир этилган жиноятлар таҳлили;
-15 апрель кунидан 15 май кунига қадар бутун республикамиз бўйлаб ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлигининг якуний натижалари;
-1 май кунидан 30 июнь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Қорадори-2025” тезкор профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган ишлар;
-вилоят ИИБ бошлиғининг фармойиши асосида жорий йилнинг 10 май кунидан, 10 июнь кунига қадар вилоятимизда ўтказилиши белгиланган “Назорат” тезкор профилактик тадбирларининг дастлабки натижалари;
-шу жумладан, ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлиги;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш;
-мурожаатлар билан ишлаш, "E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;
-олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, айниқса ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати билан боғлиқ, оила-турмуш доирасида содир этилаётган жиноятларни олдини олишга доир профилактик тадбирлар ва бунда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
-хотин қизлар, ёшлар ҳамда Вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар;-мактаблар, техникумлар, касб-ҳунар коллежлари, шунингдек, олий таълим муассасаларида ҳамкор идоралар билан биргаликда “Давомат” ва “Тиғ” махсус ҳамда тезкор профилактик тадбирларни кучайтириш;
-оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, тан жароҳати етказиш, оила турмуш доирасидаги, шу жумладан оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш;
Президентимизнинг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори талаблари асосида ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар, мавжуд муаммолар ҳамда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрель кунидаги 153-сонли “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда 155-сонли “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси;
-яқиндан бошлаб ички ишлар органлари таркибида ўз фаолиятини давом эттираётган қўриқлаш хизматининг иш самарадорлигини ошириш, тизим ходимлари томонидан бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, дастлабки натижалар, муаммолар ва йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
-сўнги қўнғироқ тадбирларига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш даврида жамоат тартиби, йўл ҳаракати ва фуқароларимиз, айниқса ўқувчи ёшлар хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар, бунда ҳуқуқ тартибот органлари, шу жумладан ички ишлар органлари олдида турган долзарб вазифалар;
-фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган йиллар давомида ўз ечимини топмаётган масалаларни атрофлича кўриб чиқиш, уларнинг суд-ҳуқуқ ва ички ишлар органларининг кундалик фаолияти билан боғлиқ муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабулларни ўтказиш тартиблари;
“Edo.ijro.uz” ва “Doc.iiv.uz” платформалари билан ишлашда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма-бир танқидий таҳлил асосида муҳокама қилинди.
Бундан ташқари ўз хизмат вазифасини бажаришга виждонан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келган, ижобий натижаларни қайд этган бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилиб, турли қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Якунда, шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, жорий йилнинг 18 май куни Ички ишлар вазири томонидан ўтказилган тезкор йиғилишда берилган топшириқлар барча шахсий таркиб эътиборига бирма-бир етказилиб, тегишли соҳавий хизматлар масъуллари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига зарурий кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.