12 Сентябр 2024 йил 959

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоятнинг чегара ҳудуди ҳисобланган Олот туманининг Хидрейли маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Президентимизнинг ташаббуси ва қабул қилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларига асосан аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усулларининг жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳудудларда бўлиб, бевосита аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда.

Тасдиқланган режа асосида Бошқарма бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Олот туманининг Хидрейли маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.

Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда 12 нафар фуқароларнинг 15 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.

Бунда, суд ҳуқуқ масалалари, ички ишлар органлари ва 3-сектор фаолияти, шу жумладан аҳолини доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, яроқсиз сим ёғочларни янгилаш, ички йўлларни таъмирлаш, даволаниш учун кўмаклашиш масалаларлари кўтарилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Сайёр қабулдан сўнг, бошқарма бошлиғи Хидрейли маҳалласида "фуқаробай" тизими асосида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Жумладан, Холмурод Абдиев ҳамда Гулноз Мамедоваларнинг хонадонларида бўлган ўрганишларда, уларга томорқадан унумли фойдаланиш кўникмасини ўргатиш орқали қўшимча даромад манбайини яратиш борасида тавсиялар берилиб, маҳалла еттилиги вакилларига ушбу хонадонлар билан индивидуал ишлаб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича манзилли йўл хариталарини ишлаб чиқиш борасида топшириқлар берилди.

Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборатдир.

Бошқарма бошлиғининг бу каби шахсий ҳамда сайёр қабуллари тасдиқланган график асосида навбати билан барча шаҳар ва туманларда давом эттирилади.

Text to speech