27 Декабр 2023 йил 1865

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманида сайёр қабул ўтказди

Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, 3-сектор ишчи гуруҳи аъзолари, тегишли мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла ходимлари ҳамда мурожаатларига ечим излаб келган фуқаролар иштирок этдилар.

Қабулда кўтарилган 10 дан ортиқ фуқароларнинг турли ижтимоий-иқтисодий мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида бартараф этилди.

Иш юритувига олинган, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси алоҳида назоратга олиниб, мутасаддиларга ижобий ҳал этиш борасида манзиллари аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада фаолият олиб борувчи «бешлик» вакиллари иштирокида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech