Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошқарма тасарруфидаги "Юлдузча" мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитларни ўрганди
Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ички ишлар бошқармаси тасарруфидаги "Юлдузча" мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
Мазкур Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олиши, мураббий устозлар, тарбиячиларга яратилган шароитларни бирма-бир ўрганиб, муассаса фаолиятини яхшилашга доир ўзининг қатор тавсияларини берди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи таълим даргоҳидаги болажонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишларини ўрганди.
Ўрганишлар жараёнида муассаса атрофини кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар ҳамда гул кўчатларини кўпроқ ўтқазиш, шунингдек, кутубхонадаги мавжуд китоблар кўламини ошириш, спорт майдончасини замонавий услубда таъмирлаш борасида масъулларга топшириқлар берди.
Болажонларга тақдим этилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яратилган захира ҳамда кунлик таомномани ҳам кўздан кечириб, бугунги кунда овқатдан заҳарланиш ва шунга ўхшаш турли юқумли касалликларни олдини олиш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида масъулларнинг ахборотларини эшитди.
Бошқарма бошлиғи келажагимиз эгалари ҳисобланмиш ушбу болажонларга зарурий барча шарт шароитларни ҳозирлаш кераклигини алоҳида таъкидлаб, уларнинг билимли, юксак салоҳиятли фарзандлар бўлиб етишишлари учун, замонавий педагогик усуллардан фойдаланиш, чет тилларини ўргатувчи тўгаракларни кўпайтириш борасида кўрсатмалар берди.