Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда нафақадаги фахрийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 январь кунидаги "Ички ишлар органларининг даволаш-профилактика муассасаларига бириктирилган таркибни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида"ги 38-сонли буйруғига асосан ИИВ Тиббиёт бошқармаси марказий даволаш профилактика муассасалари рентгенолог, ултратовуш текшируви, гастроэнтеролог, окулист, терапевт, уролог, травматолог, невролог каби етакчи мутахассислари иштирокида жорий йилнинг 30,31-май ва 1-июнь кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тиббиёт бўлимига бириктирилган таркиб чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Жараёнда 782 нафар фуқаро, шулардан 358 нафари ходим, 231нафари нафақахўр ва193 нафари уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бундан ташқари хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирган касаллиги туфайли 1 ва 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган 15 нафар нафақахўрларнинг хонадонларига борилиб чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Уларга зарур бўладиган 15 турдаги дори дармон воситалари ҳамда 1 нафарига эшитув аппарати, 2 нафар 1-гуруҳ ногиронига ногиронлик аравачалари берилди.