7 Ноябр 2024 йил 2438

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Авазбек Иномов вилоят марказидан 250 километр узоқликда жойлашган Оғитма овулида ўрганиш ишларини олиб борди

«Оғитма» овули Ғиждувон тумани «Кўкча» маҳалласига қарашли чўл ҳудудида жойлашган бўлиб, мазкур аҳоли пункти вилоят марказидан 250 км, Ғиждувон туманидан эса 180 км узоқликда жойлашган энг олис аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади. Аҳолининг асосий тирикчилиги чорвачилик ва балиқчиликдан иборат.

Оғитма овули Қизилқум кенгликлари бағрида, шаҳардан узоқда жойлашган бўлсада, ўзига хос инфратузилмаси, албатта, турмуш тарзига эгалиги билан ажралиб туради.

Бухорода олис, чўл ҳудудида жойлашган манзиллар жуда кўп. Айнан ОғитмаЧўлобод, Кўклам, Канай қишлоқларини ўз ичига олган «Оғитма» овули ҳам шундай манзиллар қаторига киради. Ушбу ҳудудда 77 та хонадон мавжуд.

Овулда бўлган бошқарма бошлиғининг ўринбосари айни кунларда одамлар ҳаёт тарзи, кайфияти, ўй-ташвишлари, орзу-интилишларини, қолаверса, қиш қаҳратонларида олис ҳудудда яшовчи оғитмаликларнинг уйини иситиш, овқат пишириш, чой қайнатиш каби шарт-шароитларини яқиндан ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аҳолининг кам таъминланган қисмини моддий манфаатдорлигини ошириш, ишсизларни иш билан таъминлаш, фуқароларни қиш мавсумида озиқ-овқат ва бошқа зарурий буюмлар билан таъминлаш, ҳудудда малакали тиббий хизмат кўрсатиш ишини қайта кўриб чиқиш, иссиқлик ва электр энергия таъминотини яхшилаш чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, овулдаги умумтаълим мактаби, тиббиёт муассасаси, мактабгача таълим ташкилотининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ҳам кўздан кечирилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, олис манзилда яшаётган юртдошларимизни ўйлантираётган мавжуд муаммоларига ечим топиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Text to speech