27 Май 2024 йил 1487

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Махсус қабулхона ҳамда Реабилитация маркази фаолиятини ўрганди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов кундалик иш режа асосида ички ишлар органларининг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ишларни ўрганиб бормоқда.

Шу мақсадда бугун, бошқарма бошлиғи масъул раҳбарлар билан биргаликда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона” ҳамда Реабилитация марказига ташриф буюриб, муассасалар фаолиятини ўрганди ва бу ерда сақланаётган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борди.

Ўрганиш давомида муассасаларда сақланаётган шахсларнинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маъмурий қамоқ муддати тугаганидан сўнг улар билан алоҳида тартибда профилактик тадбирларни олиб бориш, ушбу шахсларни фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш, бандлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор масалаларда ўзининг тавсиялари ҳамда манзилли топшириқларини берди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг бу каби ўрганишлари давом этмоқда.

Text to speech