Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Шофиркон туманининг «Шибирғон» маҳалласида аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ечимига бағишланган ўрганишлар олиб борди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Шофиркон туманининг «Шибирғон» маҳалласида бўлди.
Бошқарма бошлиғи ўрганишлари давомида янгидан қурилаётган «Шибирғон» маҳалласи биноси ва профилактика инспекторининг хизмат уйи лойиҳаси ва қурилиш жараёнлари билан танишди.
Жараёнда, янгидан қад ростлаётган иншоотларни замон талаблари асосида, маҳалла вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси фойдаланиши учун қулай тарзда тез ва юқори сифат асосида қуриб фойдаланишга топшириш зарурлиги борасида масъулларга манзилли топшириқлар берди.
Бугунги кунда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг "Бухоро вилояти 3-сектори маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш чора-тадбирлари" тўғрисидаги фармойиши асосида Шофиркон туманида ташкил этилган йиғма отряд томонидан ҳудуд аҳолисининг мавжуд муаммолари ўрганилиб, мурожаатлари қабул қилинмоқда.
Бошқарма бошлиғи туман сектор раҳбарлари, 3-сектор штаби аъзолари, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар билан бўлган суҳбатда амалга оширилаётган ишлар суръатини ошириш, ҳудуд аҳолисини қийнаётган муаммолар ва маҳалладаги ечимини кутаётган ижтимоий-иқтисодий масалаларни тезкорлик билан ижобий ҳал қилиш борасида тегишли топшириқлар берди.