Бугун вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов, секторга қарашли Ғиждувон туманида, ҳоким ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган тизимли муаммоларни ҳал этиш, "Обод ва хавфсиз хонадон" тамойили асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш, бунёдкорлик ишларини янада жадаллаштириш юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.
Бошқарма бошлиғи масъул раҳбарлар бошчилигида халқаро аҳамиятга эга бўлган М37 йўлининг Ғиждувон тумани ҳудудидан ўтган қисмида жойлашган маҳаллалар еттилик вакиллари томонидан амалга оширилаётган манзилли тадбирлар, кенг кўламли тозалаш-ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишларини жойига бориб кўздан кечирди.
Жараёнда уйма-уй ва кўчама-кўча юрилиб, ҳудудларда хавфсиз муҳитни яратиш, камералаштириш, қуёш панелларини ўрнатиш орқали яшил энергетика имкониятларидан фойдаланишнинг афзалликлари, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четларига мевали ва манзарали дарахтларни экиш, ариқ ва зовурларни тозалаш, фермер хўжаликлари дала майдонларини, ариқ ва зовурлар атрофини тозалаш, ҳашар ишларини олиб бориш, ички ариқларни бетонлаштириш, боғ ва узумзорларда агротехник тадбирларни ўтказиш, ноқонуний қурилмалар, реклама баннерларини тартибга келтириш юзасидан топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғининг бу каби ўрганишлари вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларида, вертикал тартибда қолган барча шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларда давом эттирилади.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: