14 Январ 2025 йил 1780

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Бугунги қутлуғ сана – “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан юртимизнинг барча мард ва жасур ўғлонлари, ватанимиз сарҳадлари мустаҳкамлигини таъминлашда матонат билан хизмат қилаётган ҳарбийларни, улар қаторида мамлакатимиз маҳаллаларида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларини, ички ишлар органларининг барча шахсий таркиби ва фахрийларимизни самимий муборакбод этаман.

Ҳар қандай давлатнинг куч – қудрати унинг армияси билан баҳоланади.

Зотан, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу ғоя асосида, Миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини янада юксалтириш ва уни ихчам, тезкор тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар бугун ҳеч кимга сир эмас.

Ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда Ўзбекистон Миллий армияси жадал ривожланмоқда, унинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги изчил ошиб бормоқда, мамлакатимизнинг мудофаа қудрати мустаҳкамланмоқда, фуқароларимизнинг тинч осойишта ҳаёти таъминланмоқда. 

Халқимиз ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ватан ҳимоячилари билан ҳақли равишда фахрланади.

Шу боис бугун олдимизга қўйилган вазифаларни юксак даражада бажаришимиз учун ҳар биримиз, хусусан ички ишлар органи ходими ва ҳарбий хизматчиси фидойилик, ватанпарварлик билан бор куч ва ғайратини сафарбар этиши лозим.

Қадрли дўстлар, азиз ҳарбийлар ва ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимизни турли тажовузлардан асраш, сарҳадларимиз мустаҳкамлигини таъминлаш, ҳудудларда жамоат хавфсизлиги ва тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Text to speech