Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" комплекс тарғибот тадбирлари доирасида матбуот анжумани ўтказилди
"Ўзбекистон-2030 стратегияси" ҳамда "Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йилида" амалга оширилишига оид давлат дастурида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" комплекс тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Жорий йилнинг 1-июль кунидан бошлаб, бир ой давомида республика миқёсида, шу жумладан Бухоро вилоятида ҳам "Кибермаданиятни юксалтириш" тарғибот ойлигига старт берилди.
Мазкур ойлик доирасидаги тадбирлар хусусида кенг жамоатчиликка маълумот бериш мақсадида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида матбуот анжумани ўтказилди.
Ушбу анжуманда вилоят ҳокимлиги ва ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари, тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари ва Ахборот хизматлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар иштирок етишди. Жараёнда ойлик доирасида ўтказиладиган тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.
Куннинг иккинчи яримда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази масъул ходими томонидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ойлик доирасидаги тадбирларни ўтказишга масъул бўлган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда ойлик давомида амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Албатта, ўтказилаётган бу каби кенг қамровли тарғибот тадбирлари аҳоли ўртасида кибермаданиятни юксалтириш, ушбу турдаги содир этилиши мумкин бўлган фирибгарлик ҳолатларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.