Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Вобкент туманида жойлашган “Порлоқ келажак” болалар оромгоҳида ташкил этилган “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари лагери” ўқув йиғинига жалб этилган ёшлар билан учрашди
Давлат дастури ҳамда ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруқ талаблари асосида Бухоро вилояти 3-секторларига қарашли 142 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 7 тоифага кирувчи жами 46.113 нафар ёшлар рўйхати шакллантирилди ва улар шаҳар-туман ИИБларининг 142 та масъул раҳбарларига бириктирилди.
Ана шу ёшлар орасидан оғир тоифадаги 5.519 нафар ёшлар ажратиб олиниб, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ўқитувчи-мураббийлари ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари” шиори остида босқичма-босқич (48 маротаба) вилоят ИИБ Патруль-пост хизмати батальонида икки кунлик ўқув йиғинларига жалб этилиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари олиб борилди.
Мазкур ўқув йиғинларининг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 23 июль кунидан бошлаб 5 кунлик “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари лагери” ўқув йиғини ташкил этилиб, мазкур ўқув йиғинига 14-16 ёш тоифасидаги 100 нафар вояга етмаганлар жалб этилди.
Ушбу вояга етмаганлар, ёш тоифасига кўра 25 нафардан 4 гуруҳга бўлиниб, улар билан тасдиқланган ўқув жадвали ва кун тартиби асосида ИИВ Академияси ўқитувчи-мураббийлари томонидан машғулотлар олиб борилмоқда.
Бугун, мазкур ўқув йиғинларининг боришини кўздан кечириш учун келган вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов болалар оромгоҳида ёшларга таълим тарбия бериш билан боғлиқ ўқув дастурининг бориши, ташкиллаштирилган турли тадбирлар билан яқиндан танишди.
Шу куни ўтказилган 16 ёшли болалардан таркиб топган жамоалар ўртасидаги “Заковат” интеллектуал ўйинида иштирок этиб, ғолибларни диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.
Жараёнда ўқув йиғини доирасида ўтказилиши режалаштирилган “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи фильмлар намойиши”, ўзбек халқининг шонли тарихидаги “Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва фаолиятига оид давра суҳбатлари”, ватанпарварликни тарғиб қилувчи “Спорт мусобақалари”, “Конституция билимдони” викторинаси каби тадбирлар юзасидан ўзининг бир қатор тавсия ҳамда таклифларини билдириб, ўқув йиғинининг ҳар томонлама сифатли ва кўтарикни кайфиятда ўтказилишини таъминлаш борасида масъулларга кўрсатма ва топшириқларини ҳам берди.
Мазкур “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари лагери” ўқув йиғинлари доирасидаги тадбирлар расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади.