24 Июл 2024 йил 1204

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов тасдиқланган график асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Барчангизга маълумки, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш хонасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов томонидан фуқароларнинг 3-сектор ва ички ишлар органлари фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатлари қабул қилинади.


Бугун бўлиб ўтган қабул давомида ҳам 40 дан ортиқ фуқаролар, юридик шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилиниб, улар томонидан қилинган мурожаат ва таклифлар тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.


Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинганлари юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, мурожаатлар ечими юзасидан ариза муаллифларига белгиланган муддат ва талаблар асосида жавоб хатларининг юборилиши тушунтирилди.


Бу каби қабуллар орқали аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, одамларнинг дардини эшитиш, оғирини енгил қилиш юртдошларимизнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Text to speech