21 Май 2024 йил 777

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Ғиждувон туманининг Кўлижаббор маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Айни кунларда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилган Кўлижаббор маҳалласида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 21 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Кўлижаббор маҳалласида бўлиб, туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги ҳамроҳлигида ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бошқарма бошлиғи дастлаб, маҳаллада ташкил этилган вилоят 3-сектор штабида масъуллар билан амалга оширилаётган ишларни бирма-бир муҳокама қилди.

Шундан сўнг, Кўлижаббор маҳалласидаги 52-сон умумий ўрта таълим мактабининг спорт майдони, йўл ҳаракати хавфсизлиги машғулотларини ўтказиш учун мўлжалланган машқ майдончасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.

Таълим даргоҳида бўлган вилоят 3-сектор раҳбари мактаб синфхоналарида ўқувчиларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган билан танишиб, таълим сифатини ошириш, кутубхонадаги китоблар сонини ошириш, сўнги қўнғироқ тадбирларини ўтказиш ҳамда ўқувчиларнинг ёзги таътил пайтида вақтини мазмунли ўтказишлари борасида ўзининг тавсиялари ва тегишли кўрсатмаларини берди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи маҳалладаги ўрганишлари доирасида 45 сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб бу ерда тарбияланаётган болажонлар учун ҳозирланган шарт-шароитларни ўрганди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида маҳалла тиббиёт пункти, маиший ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, сартарошхона, янгидан барпо этилаётган маҳалла биносининг қуриш жараёнлари кўздан кечирилди

Жараёнда маҳалла бўйлаб кўчама-кўча, хонадонма-хонадон юрилиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича Сайхунобод тажрибаси юзасидан фуқаролар батафсил тушунтиришлар берилиб, аҳолининг шахсий, маиший ва ижтимоий муаммолари ҳам ўрганилди.

Маҳалла профилактика инспекторининг хизмат уйида бўлган бошқарма бошлиғи бу ердаги шароитлар билан танишиб, оиласидаги муҳит, ходимнинг мавжуд муаммоларини ҳам ўрганди.

Ўрганишлар якунида коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш борасида масъулларга аниқ ва манзилли топшириқлар берилди.

Text to speech