Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов ҳузурида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар муҳокамаси юзасидан навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди
Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда:
- ўтган ҳафта давомида берилган топшириқ ва назоратга олинган ҳужжатларнинг ижроси;
- вилоят ҳудудида жиноят, ҳуқуқбузарлик ва бошқа ҳодисалар юзасидан келиб тушаётган ариза ва хабарлар, уларнинг ечимига доир олиб борилаётган суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларнинг сифати, қонуний қарорлар қабул қилинишини таъминлаш;
- очилмаган жиноятларни фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни аниқлаш борасидаги тезкор қидирув тадбирларининг ҳолати;
- оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, айниқса, оила турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олишда ҳамкор идоралар ҳамда маҳалла еттилик вакиллари билан биргаликда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи;
- ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан тааллуқли идораларнинг масъул шахслари иштирокида жиноятларнинг "маҳаллабай" ва "соҳабай" муҳокамасини ташкиллаштиришнинг ҳолати;
- узоқ муддатга кетган, келганлар ва уларнинг оила аъзолари билан олиб борилаётган манзилли ишлар;
-"E-material" тизимига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш борасида йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликлар;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори асосида ишлаб чиқилган "Йўл харита" ларнинг ижросини таъминлаш;
- мазкур қарор мазмун моҳиятини ўқиб ўрганиш юзасидан барча раҳбар ходимлар, шахсий таркиб ва бошқа тааллуқли идоралар масъуллари иштирокида ўқув амалий семинар машғулотларини ўтказиш;
- кибержиноятларни олдини олишга доир “фуқаробай”, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ва “соҳабай” тарғибот ҳамда тушунтириш тадбирларининг ҳажми ва сифатини ошириш;
- вилоят ҳудудидаги барча маҳаллаларда замонавий видеокузатув камераларини ўрнатиш ва «Қалқон» кузатув марказига интеграция қилиш борасидаги ишлар суръатини ошириш;
- аҳолининг қайта тикланувчи муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш орқали энергетика тармоқларидаги юкламаларни енгиллаштириш, аварияларнинг олдини олиш, тармоқлардаги технологик йўқотишларни пасайтириш, энг муҳими экологик тоза, “яшил” энергияга ўтиш жараёни фаоллаштириш;
- вилоят ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматларини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган манзилли ишлар;
- хизмат соҳалар ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари томонидан 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарнинг январь ойи давомида бажарилиши лозим бўлган бандлари ижроси;
-ходимлар ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Муҳокама жараёнида кўтарилган ҳар-бир масала юзасидан бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.