Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Бугунги дунёнинг геосиёсий манзараси” мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди. Мавзу юзасидан Бухоро давлат Педагогика институти Ижтимоий фанлар кафедраси доценти, Фалсафа фанлари доктори, Нарзиев Зубайдулло Ибодуллаевич маъруза қилди.
Машғулот давомида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларида юз берган янгиликлар шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Шунингдек, тадбирда хизмат интизоми ва қонун талабларига риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, таъмагирлик ва порахўрликка йўл қўймаслик бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан республика ички ишлар органлари шахсий таркиби билан боғлиқ содир этилган нохуш ҳолатлар тўғрисида маълумот берилди.