Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов эрта тонгдан вилоят 3- секторига қарашли Шофиркон туманида ғалла ўрими жараёнларини кўздан кечирди
Шу кунларда кўзни қувнатувчи олтинранг тусга кирган далаларда бўлиқ бошоқлар саф тортгани бобо-деҳқоннинг кечаю-кундуз, вақт билан ҳисоблашмасдан чеккан заҳмати, машаққатли меҳнати маҳсули, албатта.
Эндиги вазифа, ана шу бебаҳо бойликни нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиб хирмонга саранжомлашдир.
Шофиркон туманида ҳам жорий йилда ғаллачилик йўналишидаги 376 та фермер хўжалиги томонидан 2024 йил ҳосили учун умумий майдони 6 минг 154 гектар ерда бошоқли дон—сара буғдой етиштирилди.
Мавсум олдидан эса ҳосилни қисқа муддатда йиғиштириб олиш учун 18 та юқори унумдор комбайн ва зарур техникалар мутахассислар техник кўригидан ўтказилиб, таъмирдан чиқарилди. Ҳозирда ўрилган донни қабул масканига ташиш учун 70 тадан ошиқ юк автомашинаси ҳам шай қилиниб, ўримга жалб қилинган.
Бу борадаги ишларни яқиндан ўрганиш мақсадида бугун, вилоят 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов масъуллар билан биргаликда Шофиркон туманидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларида ғалла ўрим-йиғим ишларининг тўғри ташкил қилинганлиги, тадбирга жалб этилган куч-воситаларга яратилган шароитлар, ёнғин ва йўллларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида берилган топшириқ ва кўрсатмаларга қай даражада амал қилинаётганлигини ўрганди.
Ўрганишлар давомида ғалла ўрим-йиғими билан боғлиқ муаммоли масалалар, хусусан ўрим комбайнлари учун ёқилғи мойлаш ҳамда зарурий эҳтиёт қисмларининг ўз вақтида етказиб берилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
Шунингдек, ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ва дон топшириш режасини бажариш борасидаги ўрим-йиғим тадбирларини уюшқоқлик билан ташкиллаштириш, ғалла ҳосилини талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан масъулларга қатор кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бошқармаси бошлиғи деҳқон ва фермерлар ҳамда бошқа мутасаддилар билан самимий суҳбат олиб бориб, ҳосилнинг чўғи, кутилаётган даромад, келгусида ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилашга доир масалалар бўйича ҳам ўзининг таклиф ҳамда тавсияларини билдириб, "... биз сектор раҳбарлари-халқ хизматчисимиз"-дея таъкидлади.
Бу каби ўрганиш ишлари давом этмоқда.