23 Май 2024 йил 772

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Қоракўл туманининг Қувача маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалиётга жорий этилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми бугун марказдан тортиб олис қишлоғу овулларда яшаётган юртдошларимизнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолари ечимига хизмат қилмоқда.

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳудудларда бўлиб, бевосита ҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш, уларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда.

Бошқарма бошлиғи бошчилигида навбатдаги сайёр қабул Қоракўл Туманининг Қувача маҳалласи аҳолиси билан ўтказилди.

Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган юзма-юз очиқ мулоқотда 10 нафар фуқароларнинг 15 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.

Жумладан, иш билан таъминлаш, тадбиркорликни кенгайтиришда амалий ёрдам бериш, яроқсиз сим ёғочларни янгилаш, ички йўлларни таъмирлаш ва шағаллаштириш масалаларлари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ҳал этилди.

Жумладан, 3 нафар аёлларга субсидия асосида тикув машиналари олиб берилган бўлса, маҳалланинг 0,5 км масофадаги ички йўли шағаллаштирилди.

Бундан ташқари моддий ёрдам бериш билан боғлиқ мурожаатчининг хонадонига борилиб, унинг ўзи ва 83 ёшли онаси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди ва барча зарурий дори дармонлар билан таъминланди

Шунингдек, ушбу оиладаги барча муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора тадбирлар белгиланди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборатдир.

Text to speech