Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона” да сақланаётган шахслар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳудудий ички ишлар органларининг ярим йиллик иш натижаларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни сарҳисоб қилмоқда.
Шу мақсадда бугун, бошқарма бошлиғи масъул раҳбарлар билан биргаликда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхона” га бориб, муассаса фаолиятини ўрганди ва муассада сақланаётган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борди.
Бунда айниқса, оила ва турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар содир қилганлиги, шунингдек, ажрим ёқасига келиб, алимент тўлашдан бўйин товлаганлиги учун сақланаётган шахсларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш давомида Муассасада сақланаётган шахсларнинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органлари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш, маъмурий қамоқ муддати тугаганидан сўнг улар билан алоҳида тартибда профилактик тадбирларни олиб бориш, ушбу шахсларни фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш, бандлигини таъминлаш ва бошқа бир қатор масалаларда ўзининг тавсиялари ҳамда манзилли топшириқларини берди.