Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бугун, 31 октябрь куни 2023 йилнинг 9 ойи давомида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб борилган профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича кенг жамоатчиликка ахборот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманини бошқарма Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Шуҳрат Жалолов очиб бериб, иштирокчиларни кун тартиби билан таништирди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов анжуман кун тартибидаги масала бўйича батафсил маълумот берди.
Бунда, тизимда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар, соҳани “Халқ манфаатларига хизмат қиладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этишда "фуқаробай" ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини таъминлаш ҳамда "Хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Матбуот анжумани сўнгида соҳага тааллуқли ОАВ вакилларини қизиқтирган барча саволларга бошқарма бошлиғи ва тегишли соҳавий хизмат масъуллари томонидан батафсил жавоблар берилди.