Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов томонидан соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қабул қилган Фармон ва қарорлари ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганиш юзасидан ўқув машғулоти ташкил этилди.
Бугун, жорий йилнинг 18 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали раҳбари Зафар Жумаев ҳамда ушбу агентликнинг масъул ходимлари иштирокида Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрь кунидаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 209-сонли Фармони, “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 402-сонли Қарори, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23-августдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида” ги 536-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда бошқа қуйи номатив ҳужжатлар талабларини ўрганиш юзасидан ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар ва туман ички ишлар органларига бириктирилган масъул раҳбарлар, жойлардаги 3-сектор раҳбарлари ҳисобланган ҳудудий ички ишлар органларининг бошлиқлари ва уларнинг секторлар фаолияти бўйича котиблари иштирок этишди.
Ўқув машғулотини олиб борган Агентлик масъул ходимлари томонидан тингловчиларга юқорида келтириб ўтилган номатив ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишга доир чора тадбирларнинг амалга оширилиши, сектор раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш бўйича вазифа ва кўрсатгичларни кўтариш, сектор аъзолари ва маҳаллалар еттилигининг фаолият мезонлари, ушбу фаолият билан боғлиқ келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, сектор кўрсатгичларининг шаклланиши ва бошқа бир қатор йўналишлар юзасидан тушунчалар берилиб, мавзуга ҳамда маҳалла еттилиги ва сектор штаби аъзоларининг ҳамкорликдаги вазифалари юзасидан қўшимча ўқув машғулотларини ўтказиш, уларнинг биргаликдаги фаолияти самарадорлигини оширишга доир тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.
Машғулотдан сўнг, бошқарма бошлиғи томонидан бир қатор долзарб масалар юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди ва бунда:
- ички ишлар органларига келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, содир этилганларини иссиқ изида фош этиш, қидирувда юрган ва бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш, “Қорадори-2024” тезкор тадбирини жадаллаштириш, кибержиноятлар тарғибот тадбирларини кучайтириш, маҳаллаларни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш ва интеграция қилиш, махфийлик тартибига риоя қилиш, миграция йўналишида белгилаб берилган вазифалар;
- “Сўнги қўнғироқ” тадбирларини берилган тавсия ва талаблар асосида ўтказилишини назорат қилиш;
- Оммавий-маданий тадбирлар даврида фуқароларимизнинг, бундан ташқари вилоятимизга ташриф буюраётган хорижий делегациялар ҳамда сайёҳлар хавфсизлигини энг юқори даражада таъминлаш;
- ижрочилик ва хизмат интизоми, муомала маданиятига риоя қилиш, ходимларнинг касбий билим савиясини ошириш борасидаги ишларни ҳам қайта кўриб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Якунда, бошқарма бошлиғи томонидан кўриб чиқилган ҳар бир масала юзасидан раҳбар ва масъул ходимларга тавсия, кўрсатма ҳамда бажариш муддатларини аниқ кўрсатилган топшириқлар берилиб ижроси алоҳида назоратга олинди.