Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Икромжон Нормуродович Турсуновнинг "1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан байрам табриги
Қадрли устоз ва мураббийлар, таълим фидойилари ҳамда ички ишлар органларининг фахрий устозлари!
Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан самимий табриклайман. Биз устоз зотини азалдан отадай улуғ деб биладиган, ҳамиша бошига кўтариб эъзозлайдиган маърифатпарвар халқ фарзандларимиз.
Устоз – маърифат ва тарбия оламининг энг муқаддас тимсоли. Мураббий – ҳаёт йўлимизда тўғри йўл кўрсатувчи, баркамол авлод тарбияси учун фидойилик билан меҳнат қиладиган инсон.
Бугун ўзининг умри ва ҳаётини юрт тинчлиги, эл осойишталиги ва фаровонлигига бағишлаб, Ватанимизга садоқат билан хизмат қилиб келаётган фидойи ички ишлар органлари ходимларининг қалбига ватан ишқини жойлаган инсон ҳам, аввало, уларнинг ўқитувчи ва мураббийлари ҳисобланади.
Ана шу улуғ сифатларингиз туфайли ёшларимизнинг қалбида Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга садоқат ва эзгу ғояларга ишонч шаклланмоқда.
Жумладан, муҳтарам Президентимизнинг куни кеча устоз ва мураббийларга йўллаган табригида, “Юртимиз тарихидаги икки буюк Ренессансни яратган улуғ мутафаккир ва алломаларни ҳам ўз вақтида сиз каби ўқитувчи ва муаллимлар тарбиялаб вояга етказган. Бу эзгу анъаналарнинг давомчилари сифатида Сиз, азизлар ҳам бугун жонажон Ватанимизда барпо этилаётган Учинчи Ренессанс бунёдкорларини камол топтиришга муносиб ҳисса қўшасизлар, деб ишонаман.”,-дея бежизга таъкидламадилар.
Шу билан бирга, биз – ички ишлар органлари сафида узоқ йиллар сидқидилдан хизмат қилиб, ўз билим ва тажрибаси билан ёш авлодга устозлик қилаётган фидойи фахрий ҳамкасбларимизни, ИИВ Бухоро академик лицейида ўғил-қизларимизга билим бериб келаётган барча ўқитувчи-педагоглар жамоасини ҳам чуқур эҳтиром билан табриклаймиз. Сизларнинг жасоратингиз, матонатингиз ва устозлик намунангиз биз учун ҳамиша ибратдир.
Сизларни "1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни" билан яна бир бор табриклаб, барчангизга узоқ умр, бахт-саодат, хонадонингизга файзу-барака, баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман.
Tursunov Икромжон Нормуродович,
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи,
Полковник