8 Май 2025 йил 1946

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг табриги

Ҳурматли фахрийлар, азиз ҳамкасблар ва муҳтарам юртдошлар!

Ҳар йили 9-май санаси юртимизда алоҳида эъзоз билан нишонланадиган, жонкуярлик ва садоқат тимсоли бўлган шахсларнинг руҳини шод этиш, уларнинг жасоратини қадрлаш кунидир. Хотира ва Қадрлаш куни — элу юрт тинчлиги учун жонини фидо қилган ҳар бир инсоннинг хотирасини абадийлаштириш кунидир.

Бу кунда, аввало, Иккинчи жаҳон уруши даврида фашизмга қарши курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган юрт фарзандларини, Ватан учун жонини аямаган мард ўғлонларни чуқур ҳурмат ва эъзоз билан ёд этамиз.

Уларнинг жасорати, матонати ва фидойилиги бугунги тинч ҳаётимизнинг асосидир.

Шу билан бир қаторда, ҳозирги кунда ҳаёт бўлиб турган уруш қатнашчиларига, уларнинг буюк хизматларига ҳам чуқур миннатдорлик изҳор қиламиз.

Уларнинг ҳаёт йўли, Ватанга садоқати ҳар бир юрт фарзанди учун ибрат мактабидир.

Мустақиллик йилларида жамоат тартибини сақлаш, фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, экстремизм ва терроризмга қарши кескин курашиш йўлида матонат ва жасорат кўрсатган, хизмат бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган соҳа ходимлари ҳам хотирамизда мангу яшайди. Улар мамлакат осойишталиги йўлида ўз ҳаётини қурбон қилган ҳақиқий фидойилардир.

Бугун биз тинч, фаровон ва эркин жамиятда ҳаёт кечирмоқдамиз. Бу — ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва барча соҳа фидойиларининг жасоратли хизматлари самарасидир. Уларга бўлган ҳурмат ва хотира — халқимиз қалбида абадий.

Шу муборак кунда барча фахрийларимизни, уруш ва хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг оила аъзоларини самимий қутлайман.

Барчангизга соғлик-саломатлик, тинчлик ва тотувлик тилайман.

Хотира абадий — жасорат мангу!

Text to speech