Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов ҳузурида навбатдаги тезкор йиғилиш ўтказилди
Муҳокама йиғилишида бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда “ZOOM” платформаси орқали ҳудудий ички ишлар органларининг бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда:
- жорий
йилнинг 20 санасига қадар вилоят ҳудудида содир бўлган жиноятлар, айниқса олди олдиниши мумкин бўлган
жиноятларнинг содир этилишига омил бўлган шарт-шароитлар;
- шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, турли электрон
платформалар орқали содир этилаётган кибержиноятларни олдини олишга
доир “фуқаробай”, “хонадонбай”, “маҳаллабай” ва “соҳабай” тарғибот ҳамда тушунтириш тадбирларини
ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларда йўл қўйиб
келинаётган тизимли камчиликлар;
- ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда
жиноятларни тайёргарлик босқичидаёқ аниқлаш, мавҳум ҳолда содир этилган жиноятларни
фош этиш;
- қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни
аниқлаш бўйича ишларни кучайтириш;
- оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар, айниқса,
қотиллик, номусга тегиш, тан жароҳати етказиш билан боғлиқ, шунингдек, оила
турмуш доирасидаги, оилавий зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни олдини олишга қаратилган
ҳамкор идоралар ҳамда маҳаллалар еттилик вакиллари билан биргаликда амалга
оширилиши лозим бўлган ишларда йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар;
- оилавий низолар бўйича 102-автоматлаштирилган тизим
орқали келиб тушаётган кундалик мурожаатлар юзасидан тезкорлик билан жойига бориб
тегишили масъулллар иштирокида муҳокамаларни ташкил этиш ва низони бартараф
этиш борасидаги муамммолар;
- ҳудудий сектор раҳбарлари томонидан тааллуқли
идораларнинг масъул шахслари иштирокида жиноятларнинг "маҳаллабай" ва
"соҳабай" муҳокамасини ташкиллаштириш ва келгусида жиноятлар содир
этилишини олдини олишга қаратилган манзилли тадбирларни белгилаш;
-узоқ муддатга кетган, келганлар ва уларнинг оила
аъзолари билан манзилли ишлаш борасида берилган топшириқларнинг ижроси;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов
ҳаракатларини сифатли ўтказиш ва якуни бўйича асослантирилган қонуний қарорлар
қабул қилинишини таъминлаш;
-"E-material" тизимига келиб тушаётган
материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш
борасида йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликлар;
- кўп қаватли уйлар атрофи ва подъездлари, маҳаллаларнинг
марказий кўча ва жамоат жойлари, турли давлат ва нодавлат ташкилот, муассаса ва
корхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, барча тадбиркорлик
субъектлари фаолият олиб бораётган бино иншооотларда мол-мулклар даҳлсизлиги ва
хавфсизликни таъминлаш, турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида замонавий
видеокузатув камераларини ўрнатиш ва “Қалқон”
кузатув марказига интеграция қилиш борасида берилган топшириқларнинг ижроси;
- кундузги
ҳамда тунги патруллик йўналишлари юзасидан
ишлаб чиқилаётган кунлик қарорларда йўл қўйилаётган камчиликлар;
- соҳавий хизматларда инновацион технологияларни жорий қилган ҳолда рақамлаштириш борасида олиб борилаётган ишларнинг натижалари;
-ходимлар
ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш
масалалари кўриб чиқилди.
Муҳокама жараёнида тизимли камчиликларга йўл қўйиб
келаётган масъулларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши тўғрисида қарорлар қабул
қилиниб, кўтарилган
ҳар-бир масала юзасидан тегишли соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.