Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлари ва барча туман-шаҳар ИИБ (ИИО ФМБ)лари терма жамоалари ўртасида спортнинг “Ҳарбий кўп кураш” тури бўйича мусобақа ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрьдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармони ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил 24 январь кунидаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш шунингдек, жанговар шайликни ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақа муросасиз ва қизғин баҳсларга бой бўлди.
Иштирокчилар мусобақа жараёнида 100 метрга югуриб жанговар "АКМ" қуролини қисмларга ажратиш, 1 дақиқа ичида тўсинда тортилиш, 1 дақиқа ичида куч ишлатиш машқини бажариш, 5 та ҳарбий тўсиқлардан ошиб ўтиш, 50 метр масофадан югуриб 24 кг ли тошни 1 дақиқа ичида кўтариш, 100 метр масофадан югуриб келиб қисмларга ажратилган жанговар қуролни йиғиш каби машқларда кучларини синовдан ўтказишди.
Мусобақада фаол иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаган жамоалар вакиллари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзарахимов ҳамда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов томонидан муносиб тақдирланишди.