5 Август 2025 йил 2114

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғиждувон туманида жиноятчилик даражаси юқори бўлган ҳудудлардан бири сифатида қайд этилган «Памўза» маҳалласида ўрганиш олиб борди

Бугунги кунда ушбу маҳаллада 7169 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йилнинг ўтган даврида мазкур маҳаллада 9 та жиноят содир этилган.

Ушбу маҳалла сўнгги беш йил давомида "қизил тоифа"га мансуб бўлиб, криминоген вазият оғир деб баҳоланмоқда.

Жараёнда вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан маҳалладаги умумий ҳуқуқбузарликлар ҳолати, жиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар ҳамда мавжуд шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш ва унинг олдини олишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, хусусан,профилактик, пробация ҳисобда турувчи шахслар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан манзилли тарзда иш олиб бориш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, «хонадонбай», «оилабай» ва «фуқаробай» тизим асосида олиб борилаётган манзилли ҳамда профилактик тадбирларни янада кучайтириш масалалари белгилаб олинди.

Ўрганишлар якунлари бўйича жиноятчиликни камайтириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ва унинг ижроси вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан қатъий назоратга олинди.

Text to speech