Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Edo.ijro.uz ва Doc.iiv.uz электрон платформаларида ишлаш тартиб қоидалари бўйича семинар-тренинг ўтказилди
Бугун, ички ишлар органлари раҳбарлари учун Edo.ijro.uz ва Doc.iiv.uz электрон платформаларида ишлаш тартиблари бўйича ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу тадбир электрон ҳужжат айланишини такомиллаштириш, ҳужжатларни тезкорлик билан айлантириш ва иш юритиш самарадорлигини оширишга қаратилган.
Семинар-тренингнинг асосий мақсади ички ишлар органларида электрон платформа имкониятларидан самарали фойдаланиш кўникмаларини ошириш ва иш жараёнларида инновацион ечимларни жорий этишдан иборат бўлди.
Жумладан, қуйидаги йўналишларда ишларни такомиллаштиришга сабаб бўлади.
Edo.ijro.uz платформаси электрон ҳужжатларни тайёрлаш, юбориш ва қабул қилиш тартиби, ижро назорати ва автоматлаштирилган тизимдан фойдаланиш имкониятларини кескин оширса, Doc.iiv.uz платформаси эса ички ишлар органларига тегишли ҳужжатларни сақлаш, ишлов бериш ва тизимли таҳлил қилиш имкониятларини кескин яхшилайди.
Семинар давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Электрон ҳужжат айланишининг ҳуқуқий асослари;
Ҳужжатлар билан ишлашда юзага келиши мумкин бўлган хатоларни бартараф этиш чоралари;
Ижро назоратини кучайтириш ва вақтни тежаш усуллари;
Шунингдек, барча иштирокчиларга платформадаги амалиётлар юзасидан амалий машғулотлар ўтказилди.
Семинар якунида иштирокчиларга электрон платформалардан тўғри ва самарали фойдаланиш бўйича йўриқномалар тақдим этилди.
Ушбу ўқув машғулоти ички ишлар органларининг замонавий технологиялардан самарали фойдаланишдаги тажрибасини янада оширишга хизмат қилади.
Бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиш орқали электрон ҳужжат айланиши тизимини янада ривожлантириш ва самарадорликни оширишга эришиш мумкин.