31 Декабр 2024 йил 2327

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Нормуродович Турсуновнинг “Янги 2025 йил” байрами муносабати билан байрам табриги

Азиз ватандошлар, ҳурматли бухороликлар, қадрли ҳамкасблар ва соҳамиз фахрийлари!

Мамлакатимиз, шу жумладан бутун дунё, ўзига хос тарихий аҳамиятга эга ХХI аср биринчи чорагининг сўнгги йили ҳисобланган – 2025 йилни кутиб олмоқда.

Ҳурматли юртдошлар,

Янги йилни кутиб олар эканмиз, албатта ортга назар ташлаб, амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинади.

Якунига етаётган 2024 йилда мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимиз ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасида олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажариб, билдирилган ишончни тўла оқлади дейиш мумкин.

Юксак фахр билан таъкидлаш керак-ки, бугун давлатимиз фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун энг минимал хавф даражасига эга мамлакат деб эътироф этилмоқда.

Бу биринчи галда, ҳеч шубҳасиз Давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродалари, юртимизда олиб борилаётган халқчил ва прогрессив ислоҳотлар ҳамда олийжаноб халқимиз саъй-ҳаракатларининг амалий натижаси ҳисобланади.

Ишонаман-ки, кириб келаётган янги 2025 йилда ҳам ички ишлар органлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда Мамлакатимиз раҳбари ҳамда халқимиз ишончини оқлаб, ўзига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаради.

Ҳурматли ватандошлар, азиз ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор Янги йил билан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, касбий муваффақият тилайман.

Жона-жон Ватанимизнинг тинч ва фаровон ҳаётига “кўз тегмасин”.

Янги йил барчангизга муборак бўлсин!

Text to speech