8 Январ 2025 йил 1668

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов ҳузурида кибержиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тезкор ҳамда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда видеоконференцалоқа шаклида ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти иштирок этди.

Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 4 январьдаги 2-сонли Фармойишига асосан ҳафтанинг чоршанба куни бутун Республикамизда "Кибергигиена куни"  (Ceber day) этиб белгиланганлиги муносабати билан амалга ошириладиган кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик чора-тадбирлар хусусида батафсил тушунтириш берилиб, ахборот технологиялари соҳасида жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва олдини олиш борасидаги ишлар суръатини ошириш борасида топшириқлар берилди.

Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда "кибергигиенани" шакллантириш мақсадида маҳаллаларда, таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда фуқароларни огоҳликка чорловчи тарғибот тадбирларини ўтказиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга ушбу йўналишда содир этилаётган жиноятларни таҳлил қилган ҳолда уларга қарши курашишда замонавий усуллардан фойдаланиш борасида ҳам тушунчалар берилди.

Text to speech