Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш бўйича ўқув амалий семинар ташкил этилди
Машғулотда Ички ишлар бошқармасининг барча соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудуддий ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда таалуқли масъул ходимлар иштирок этди.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сон Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб берилди.
Жараёнда, қарор билан белгилаб берилган ижтимоий профилактиканинг объектлари, субъектлари, амалга оширишнинг механизмлари, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишни рақамлаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизими жорий этилганлиги таъкидланиб, «маҳалла еттилиги» ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиблари ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида ҳар бир маҳаллада муаммоларни жойида аниқлаб, комплекс ёндашув асосида ҳал этиш механизмларини жорий этиш юзасиндан масъулларга топшириқлар берилди.