26 Феврал 2025 йил 4682

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон туманида ўрганишлар олиб борди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов ҳудудларда бўлиб, жойларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг боришини кўздан кечириб, зарурий чора тадбирлар белгилаб келмоқда.

Худди шу мақсадда, бугун куннинг иккинчи ярмида, Бошқарма бошлиғи Шофиркон тумани сектор раҳбарлари ва маҳалла "еттилиги" билан биргаликда Султонод маҳалласининг Кўлобод қишлоғида ўрганишлар олиб борди.

Маҳалла ҳудуди бўйлаб хонадонма-хонадон, кўчама-кўча юриб, томорқадан унумли фойдаланиш, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш, иссиқхона хўжаликларини яратиш орқали аҳолининг кам таъминланган қатлами даромадларини ошириш борасида ўзининг тегишли топшириқ ва тавсияларини берди.

Шунингдек, маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий ва маиший муаммоларини ҳам ўрганиб, аниқланган масалаларни бартараф этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма ҳолатини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Маҳалланинг ички йўл ва кўчаларида "Хавфсиз йўлак" ва "Хавфсиз кўча" тамойиллари асосида манзилли ишларни ташкилллаштириб, ҳаракат хавфсизлиги чораларини кўриш борасида ҳам топшириқлар берилди.

Бундан ташқари хонадонларда, йўллар ва ички кўчаларда тозалаш, ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш, ҳудудда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ерларида, боғ ва токзорларда баҳорги агротехник тадбирларни жадаллаштириш юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Бу каби ўрганишлар кунлик режа асосида давом эттирилмоқда.

Text to speech