30 Декабр 2023 йил 2666

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов “Янги йил” байрами муносабати билан, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олди

Хотира ва қадр ҳеч қачон  эскирмайдиган туйғу. Бу сўзлар замирида инсонга, унинг қадр-қимматига, шаънига, хотирасига эҳтиром мужассамдир. Айниқса, ватан тинчлиги ва унинг ҳимояси, халқимиз осойишталиги йўлида вафот этганларни ёд этиш ўзбекона анъаналардан.

Бошқарма бошлиғи хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммолари, яшаш шароитларини яқиндан ўрганди.

Янги йил байрами муносабати билан уларнинг фарзандларига совғалар тақдим этилиб, байрамона кайфият улашилди.

Text to speech