16 Октябр 2024 йил 886

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманида тезкор йиғилиш ўтказди

Ғиждувон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ўтган йиғилишда, бошқарма бошлиғининг тегишли ўринбосари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, туман ИИБ раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокамада дастлаб, туман масъулларининг амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тингланди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи жиноят ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, аниқланадиган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш борасидаги тезкор ҳамда порофилактик тадбирларни янада кучайтириш борасида манзилли топшириқлар берди.

Бундан ташқари, 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ҳудудлардаги вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов тадбирларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳудудида давом этаётган пахта йиғим терими мавсумида ҳосилни пайҳон ва талон-тарож қилинишини олдини олиш, пахтани ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар, терим отрядларини уюшқоқлик билан кўчиришда фойдаланилаётган автобусларнинг техник хавфсизлигини, йўлларда хавфсиз ҳаракатланишини алоҳида назоратга олиш, улар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилишига йўл қўймаслик, шу билан бирга ҳашарчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш юзасидан ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Якунда берилган ҳар бир вазифага масъулият билан ёндашиш, шахсий таркиб томонидан ижро ва хизмат интизоми ҳамда қонун талабларига қатъий риоя қилиш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тамагирлик ва порахўрлик каби иллатларнинг ходимлар томонидан содир этилишига йўл қўймаслик бўйича белгилаб олинган манзилли ишларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бу каби муҳокама йиғилишлари Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида давом этади.

Text to speech