10 Феврал 2025 йил 2312

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавий ва маърифий дарс ўқув машғулоти ўтказилди

Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "Навоий мероси - миллат хазинаси (9- февраль Алишер Навоий таваллуд топган кун)" мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов бошчилигидаги мазкур маънавий тадбирда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва шахсий таркиб, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланган машғулот аввалида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз ижтимоий сиёсий ҳаётида содир бўлган янгиликлар юзасидан тайёрланган видеолавҳа шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Авазбек Иномов мавзу юзасидан йиғилганларга батафсил маълумотлар тақдим этди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январь кунидаги "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарорининг мазмун-моҳияти яна бир бор тушунтирилди.

Якунда, республика миқёсида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий оқибатлар ўқиб эшиттирилиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, ушбу жараёнда қонунчилик талабларига тўла риоя қилиш юзасидан йўриқнома ҳам ўтказилди.

Text to speech