7 Феврал 2025 йил 2083

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсуновнинг аҳолиси муаммолари ечимига бағишланган навбатдаги сайёр қабули Шофиркон туманининг Шибирғон маҳалласида ўтказилди

Расмий саҳифаларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов аҳоли билан доимий мулоқот қилиб, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш борасида бевосита жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб келмоқда.

Бугун ҳам бошқарма бошлиғи вилоят 3 секторига қарашли Шофиркон туманининг Шибирғон маҳалласида аҳоли мурожаатларини тинглади.

Вилоят 3-сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси, тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган юзма-юз очиқ мулоқотда 15 дан ортиқ фуқароларнинг 20 га яқин турли масалалардаги мурожаатлари бирма бир кўриб чиқилди.

Жараёнда асосан иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам, ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни шағаллаштириш, эскирган сув қувурларини таъмирлаш, яроқсиз ҳолатга келиб қолганларини янгилаш, даволаниш ва дори-дармон олишда кўмак кўрсатиш каби масалалар кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ечим топган бўлса, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, жараёнда бошқарма бошлиғи томонидан, ушбу маҳаллада яшовчи 16 ёшга тўлган, биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган беш нафар ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ID-картаси тантанали равишда топширилди.

Бу каби сайёр қабуллар вилоятимизнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларининг барча ҳудудларида, бундан ташқари, қолган шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларида тасдиқланган график асосида ўтказиб борилади.

Text to speech