Бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва мутахассис ходимлари иштирокида ўтказилган тезкор йиғилишда, мазкур қарор ижроси юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитасида белгилаб берилган манзилли чора тадбирларнинг бугунги кун ҳолатида бажарилиши шарт бўлган бандларнинг ижроси юзасидан дастлабки натижалар муҳокама қилинди.
Дастлаб, масъуллар томонидан қарор асосида вилоят ҳудудида жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга барҳам бериш мақсадида амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимот қилинди.
Шундан сўнг, "Рақамлашган, обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида олиб борилган кенг қамровли тарғибот ва ташвиқот тадбирлари натижасида январь ойи ҳамда февраль ойининг 10 кунлигида вилоят ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, кўча ва жамоат жойлари, маҳаллалардаги аҳоли гавжум, кириш-чиқиш жойларига, кўп қаватли уйларнинг ҳовлилари, савдо марказлари ва бозорлар, маиший ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойлари, очиқ спорт майдонлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасаларда ўрнатилиши режалаштирилган замонавий видеокузатув мосламалари ва уларни “Қалқон” вазиятлар марказига интеграция қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот қабул қилинди.
Шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларнинг подъездларига махфий кодли замонавий домофон қурилмалари билан жиҳозланган темир эшикларни ўрнатиш, кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонларни, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини техник қўриқловга олиш, белгиланган жойларга ташвиш тугмаларини ўрнатиш ишлари ҳам муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, марказий кўчалардаги чорраҳаларда юзага келаётган тирбандликларни ва содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ўрнатилган светофорларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, “Хавфсиз кўча” ва “Хавфсиз йўлак” ларни барпо этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам бирма бир таҳлил қилинди.
Якунда давлатимиз раҳбарининг ушбу Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ойлик, чокарлик, ярим йиллик ҳамда йил давомида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг ижросини бекаму кўст бажариш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: