Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Мигратсия ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси фаолиятини ўрганди
Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида бўлиб, ходимлар ҳамда фуқаролар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Бунда, бошқарма бошлиғи шахсни идентификацияловчи ID-картаси ҳамда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш жараёнлари билан танишди.
Жараёнда масъулларга миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида фуқароларимиз ҳамда мамлакатимиз ҳудудида яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қўшимча қулайликлар яратиш, уларни ортиқча овора қилмаслик, барча вазифаларни қонун доирасида бажариш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш, фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб чиқиш борасида тегишли топшириқлар берди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг бу каби ўрганишлари давом этмоқда.